ниш
билан улашинг
1. Ўткир нарсанинг учи; найза.
-
Кўк стрелкаларнинг шаҳарга, тепаликлар ва катта йўлларга қаратилган найзалари ханжар нишидай армия мудофаасига санчилиб турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Газандаларнинг чаққанда санчадиган аъзоси; ништар.
-
Йўлда чаён тошбақадек дўстига, Урди бир-икки нишини пўстига. Ҳамза
3. Эндигина униб чиққан (ўсимлик ёки куртак).
-
Тупроқни кўтариб турган ниш ғўза тагини аста кавлаб кўрсам, илдизи чирий бошлабди. С. Маҳкамов, Шогирд
4. Тухумнинг учидаги ўткир бўртиғи, холи.
ниш сўзи қатнашган жумлалар:
Ниш урмоқ
-
Қайнаётган қазига ниш урмоқ;
-
Аввал экинларнинг ниш уришидан хирмонгача бўлган жараённи тўрт кўз бўлиб кузатган бўлса, энди кишиларнинг қалбини, қарашини, руҳини ўргана бошлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Мураббий — бола қалбида ниш ура бошлаган умид ғунчаларининг меҳрибон соҳибидир. Р. Усмонов, Одобнома
НИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ниш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар