нишаб
билан улашинг
1. Юзанинг бирор томонга қиялиги; қиялик даражаси.
-
Нишаб ер.
-
Янги қамиш босиб, лой билан сувалган томининг нишаби ҳовли томонда. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. кўчма Бирор гап-сўз, иш-ҳаракатнинг мазмуни, йўналиши.
-
— Ўзим ҳам гапнинг нишабидан масалани тушунгандим, — деди Ботирали. Неъматжонга, Газетадан
нишаб сўзи қатнашган жумлалар:
Нишабини ўзига оғдирмоқ (ёки тўғриламоқ)
-
Гулнор Мирзакаримбой хонадонига бошлиқ бўлиб кеккайсин, ҳеч ким билан сўзлашмасин, туғсин, бойликнинг нишабини ўз томонига тўғриласин! У жуда шайтон хотин. Ойбек, Танланган асарлар
НИШАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NISHAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нишаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар