низо
билан улашинг
Ўзаро келишмовчилик ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат; ихтилоф, нифоқ.
-
Давлатлар ўртасидаги низолар. Миллий низолар. Низо уруғини сочмоқ.
-
Мусулмонқул ўз ғарази йўлида орада йўқ низоларни қўзғаб, куёви Шералихонни ўлдирди, гуноҳсиз Муродхонни шаҳид этди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
низо сўзи қатнашган жумлалар:
Низо солмоқ ёки низо уруғини сочмоқ
-
Даҳо ўйлаб, улуғ шоир билан аёли орасига низо солишни топди Т. Мурод, Юлдузлар мангу ёнади
Орадан низони кўтармоқ
-
[Абдураҳмонбой Қудратга:] — Уй-жойингни қайтарай, давлатимдан баҳраманд қилай, орадаги низони кўтар! Н. Сафаров, Танланган асарлар.
НИЗО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NIZO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
низо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар