қорин
билан улашинг
1. Тананинг қорин девори билан қорин бўшлиғидан иборат пастки, овқат ҳазм қилиш аъзолари, яна баъзи бошқа аъзолар жойлашган қисми.
-
Нормат анча ергача қорни билан судралиб борди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Қорни солинган биялар елинларини тирсиллатади. А. Қодирий, Кичик асарлар. У ўтирган ерида қорнини ушлаб, қотиб-қотиб кулади. С. Сиёев, Ёруғлик
2. с.т. айн. Қорин бўшлиғи.
3. с.т. айн. Меъда, ошқозон.
-
Оч қоринга тушган ўткир май виз эттириб қайнатди-да, томоқ остини ловуллатмоққа олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳозир қўй-қўзилар куни билан қоринларига йиққан овқатларини, бамайлихотир ётиб, кавш қайтараётгандир. С. Анорбоев, Оқсой
4. Ҳайвонларнинг масаллиқ сифатида ёки идиш сифатида ишлатиладиган шу аъзоси.
-
Ичак, қорин гўшт бўлмас, Душман асло дўст бўлмас. Мақол
-
Бир қорин мойни бир қумалоқ чиритар. Мақол
-
Тошхол буғланиб турган ўпка, жигар, буйрак, қоринларни пичоқ билан нон устига олиб қўйгач, бармоқларига пуфпуфлаб тўғрай бошлади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Хуржуннинг икки кўзини тўлғазиб, қоринда мой келтирадиган қишлоқи мурид Тиллабой келиб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
5. кўчма Тирикчилик, ейиш-ичиш; қурсоқ, жиғилдон, нафс.
-
У фақат қорнини ўйлайди.
-
Матқовул ака, мен нон топармиканман, деб қорин ғамида мактаб очганим йўқ. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳадеб қоринни ўйлаш керак эмас. С. Сиёев, Ёруғлик
6. кўчма Қумғон, чойдиш, оптова, хум, кўза каби идишларнинг нарса солинадиган, ташқарига қаппайиб чиққан кенг, йўғон қисми.
-
Бутилканинг қорни. Кўзанинг қорни. Самоварнинг қорни. Чойнакнинг қорни.
-
Ҳамиша Қодировнинг столида қорни катта графин сув билан тўла турарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
7. Баъзи чолғу асбобларининг ўйиб ёки бошқа йўл билан ишланадиган ичи бўш қисми (асбобнинг дастага уланадиган, овоз берадиган қисми).
-
У аянчли бир вазиятда қоракуя бўлиб куйиб, қорнининг юз тахтаси ўйилиб тушган дуторни қўлига олди ва бошини аста кўтарди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Одам қанча оч бўлса, шунча яхши ишлайди, дуторнинг ҳам қорнини тешилмаса, жарангламасди Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
8. сўзлашув тили Ич, бачадон.
-
Менам қўзиларни онасининг қорнидан тушиши билан ажратганим йўқ. С. Анорбоев, Оқсой
-
Уйимизнинг тўри сеники. Тор қорнимга сиққан, кенг уйимга сиғмайсанми? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
қорин сўзи қатнашган жумлалар:
Қорин бўшлиғи
Қорни оч
Қорни очмоқ
-
— Рост, қорним очди, — деди Турғунбой пешонасидан терларни сидираркан. Т. Ашуров, Оқ от
-
Қорним очса темир товоғимга озгина-озгина сут соғиб оламан С. Сиёев, Ёруғлик
Қорни тўймоқ
-
Қорним нонга тўймаяпти, бирор иш топиб бер. Т. Ашуров, Оқ от
Қорни тўқ
-
Қорни оч билан қорни тўқнинг нима иши бор?
Бир қориндан талашиб тушган
Онасининг қорнида
-
У келганда, сен чақалоқмидинг ё онанг қорнидамидинг Ойбек, Танланган асарлар
-
Менинг устимдан ариза ёзадиганлар онасининг қорнида, афандим. П. Турсун, Ўқитувчи
Онасининг қорнида ётгандай
-
Хотиржам бўл, кийикчанг худди онасининг қорнида ётгандай роҳат қиляпти. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
Қорин пиёз (нинг) пўсти бўлди
-
Менинг қорним пиёзнинг пўсти бўлиб кетди. В. Ғофуров, Вафодор
Қорин солмоқ (ёки қўймоқ, ташламоқ)
-
тезда қорин қўйиб, кўзойнак тақди. Мирмуҳсин, Умид
-
Машинадан ўрта ёшлардаги, сал қорин ташлаган бир киши тушди. С. Аҳмад, Чўл бургути
ҚОРИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QORIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қорин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар