қориш
билан улашинг
1. Қормоқ феълининг биргалик нисбати.
2. Бир-бирига аралаш, қўшилган, бирлашган ҳолга келмоқ.
-
У қор, тупроқ қоришиб, аталаси чиққан майдонда чўзилиб қолди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
3. кўчма Аралашиб, қўшилиб, бир бўлиб кетмоқ; аралаш-қуралаш бўлиб, фарқини йўқотмоқ.
-
Гап қоришиб кетди. Фикр қоришиб кетди.
-
Унинг миясида ола-қуроқ мулоҳазалар қоришиб кетди. Шарқ юлдузи
4. (жўналиш келишиги билан) Беланмоқ, бўялмоқ, ботмоқ.
-
Лой ва тупроққа қоришган жангчиларни танимоқ қийин эди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Таниш зангори дурра тупроққа қоришиб ётибди. Х. Аҳророва, Орифнинг давлати
-
Улим билан олишганларнинг, Жангда қонга қоришганларнинг ҳайкалидир! Э. Раҳим.
5. кўчма Овора, банд бўлмоқ; куйманмоқ (бирор иш-юмуш билан).
-
Кумушбиби ошхона юмуши билан қоришиб ётган онасининг олдига борди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Турун:] Оббо, Муҳаббат-эй Роса меҳнатга қоришиб қолибсиз-да, а? Мунча ўзингизни уринтирмасангиз? Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Рўзғор ишларига қоришиб кетиши ҳам унча сезилмас, аксинча, овутгандай бўларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
6. кўчма Бош суқмоқ; суқилмоқ, аралашмоқ, қотишмоқ.
-
Жанжал бўлса, қоришмам. Ҳамза
-
Сен бу ишга иккинчи марта қоришма. Ойбек, Танланган асарлар
ҚОРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QORISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қориш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар