қоронғи
билан улашинг
1. сифатдош Қоронғилик босган, қоронғиликка чўмган, зиёдан, нурдан маҳрум бўлган; зид. ёруғ.
-
Қоронғи кеча. Қоронғи уй.
-
Узун, қоронғи йўлакдан чиққач, Унсин тўхтади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дарча очилиши билан қоронғи ҳужрага совуқ ёпирилиб кирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Уйнинг ичи қоронғи. Ҳамма ширин уйқуда. Ёшлик
2. от Ёруғлик, зиё бўлмаган пайт, ҳолат; қоронғилик, зимистон.
-
Тун қоронғиси. Тонг қоронғиси. Қоронғи тушди.
-
Ой ҳали чиқмаган, фақат унинг заиф нури қоронғидан қўрққандек йилт-йилт этиб кетади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ёрмат қоронғида йиқилиб-сурилиб, элликбошининг уйига келди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Аниқ эмас; ноаниқ, номаълум.
-
Суҳбат ким ҳақида ва нима ҳақида борганлиги қоронғи. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Лекин бизга комиссия нималарга асосланиб шу фикрга келганлиги қоронғи бўлиб қолди. С. Зуннунова, Олов
4. кўчма Ноаниқ ва ёқимсиз, бўлмағур.
-
Кечқурун Гулнор ўз уйига қайтаркан, йўл-йўлакай ҳасратда ёниб, қоронғи хаёлларга чулғанди Ойбек, Танланган асарлар
-
— Иним, — деди Абдукарим ака Ботиралининг қўлини қўйиб юбормасдан, — бўлисимизнинг қоронғи ишлари кўп. Ҳ. Ғулом, Машъал
5. кўчма Рўшнолик, яхшиликдан холи; зид. ёруғ.
-
Дунё шундай ясалган экан, болам. Бировга ёруғ, бировга қоронғи. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қаҳрамонлар бир-бирига етишишни, қоронғи юртимизни илм чироғи билан ёритиш йўлида бирга ишлашни орзу қиладилар. Газетадан
қоронғи сўзи қатнашган жумлалар:
Боши қоронғи
Дунё (ёки жаҳон) кўзига қоронғи
-
Мунаввар уч кунлик келинлигида бир гап эшитди-ю, бу дунёси кўзига қоронғи бўлиб кетди. С. Анорбоев, Меҳр
-
Машаққатли юришлардан зериккан хотини ғингшийвериб, доим унинг жонига тегар, кўзига дунёни қоронғи қиларди. М. Осим, Искандар ва Спитамен
ҚОРОНҒИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QORONG‘I сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қоронғи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар