қоронғилаш
билан улашинг
1. Қоронғилик чўкмоқ, тушмоқ; қоронғи ҳолат юзага келмоқ.
-
Оқшом тушиб, ташқари қоронғилашиб қолган, гупуллатиб йирик-йирик қор ёғарди. Газетадан
-
Уч қулоч илгарилаш билан унгур ичи анча қоронғилашди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Кўкда саёҳат қилиб юрган ой булутлар ортида қолди. Бутун ўрмон ва кенг далалар қоронғилашди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма Ноаниқлашмоқ, хиралашмоқ; чигаллашмоқ (маъно, тушунча ва шу кабилар ҳақида).
-
Масала ойдинлашмади, балки янада қоронғилашди.
-
Баҳорнинг фикри қоронғилашди-ю, кўз олдини туман чулғади. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
қоронғилаш сўзи қатнашган жумлалар:
Кўз олди қоронғилашди
-
Чол охири ҳолдан тойиб, кўз олди қоронғилашди-да, сув аралаш лойга йиқилди. Ж. Шарипов, Хоразм
Кўзига дунё (ёки олам, жаҳон) қоронғилашди
-
Зиёдилла қамоққа олингандан кейин, олам кўзига буткул қоронғилашди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ҚОРОНҒИЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QORONG‘ILASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қоронғилаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар