қоровул
билан улашинг
1. Бирор объектни қўриқ-ловчи қуролли шахс, шахслар гуруҳи; посбон, соқчи.
-
Ўрда қоровули.
-
Подшонинг Бухорога келиши муносабати билан кўчалар тозаланган, қоровул-у ясовуллар йўлларга тинмай сув сепишарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Арк қоровуллари кийимларини ечиб, кўрпаларига чўзилдилар. С. Айний, Дохунда
2. Бирор объектга зиён-заҳмат етказмаслик, унда тартиб-интизом ва шу кабиларни сақлаш учун, қўриқлаш учун қўйиладиган шахс; қўриқчи.
-
Ўрмон қоровули. Боғ қоровули. Кўча қоровули.
-
ТошМИ дарвозаси олдида қоровул уларни тўхтатди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Мозорни қиртишлаб тозалади. Гўристон қоровулига пул бериб, қуръон тиловат қилдирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Кузатиб, огоҳ бўлиб турувчи.
-
Умрзоқ кўприкнинг нариги четида қоровул бўлиб туриш учун кетди П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Лекин элликбоши Йўлчининг изига қоровул туширганлигидан хабардор бўлган Қоратой Йўлчининг тадбирларини маъқул кўрмади. Ойбек, Танланган асарлар
4. ҳарб. Бирор объектни сақлаш, муҳофаза қилиш вазифаси юклатилган ҳарбий бўлинма.
-
Гарнизон қоровули.
-
Қоқ ярим кечада қоровуллар тревога кўтаришди. Ойбек, Қуёш қораймас
5. Нишонга олиш учун милтиқ, пистолет каби қуролларнинг стволи учига ўрнатилган бўртиқча; мушак.
-
Аҳмаджон шошмасдан милтиғини ўнглади. Узоқдан думсиз калтакесакка ўхшаб кўринган фашистни қоровульга қўндириб, тепкини босди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
ҚОРОВУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOROVUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қоровул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар