нишон
билан улашинг
1. Атайлаб қўйилган ёки табиий белги; аломат.
-
Боланинг ўнг бетида нишони бор.
-
Техник., домланинг дарвозасига қизил нишон қўйиб кетди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Бирор нарсанинг изи, асари,
-
Кечаги ёмғирдан нишон ҳам қолмаган, хушбўй шабада, дилхуш манзара, оромижон табиат. И. Раҳим, Ихлос
-
Кубан бўйларидан изладим сени. Ўтди туни кунлар, топмадим нишон. Т. Тўла
3. Бирор нарсадан дарак ёки далолат берувчи белги.
-
Ясовуллар садоқат нишони кўрсатдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Бу байроқ ҳар бир жангчи учун шон-шараф белгиси ғалаба нишони. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. Ўқ узиш учун мўлжалга олинган (қўйилган) нарса; қора.
-
Ўқни нишонга бехато урмоқ. Нишонга олмоқ.
-
— Тўғри қилгансиз, — деб уни қўлтиқлади комиссар, — жангчининг онги қайралса, ўқи нишонга бехато тегадиган бўлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
5. кўчма Бирор гап қаратилган объект; бирор гапдан кўзланган мақсад; мўлжал.
-
Иноят сўзининг нишонга бориб тегаётганидан мамнун. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
6. эск. ком. қўлл. Орден; медал.
-
Кўкрагида яқинда олган Меҳнат шуҳрати нишони Газетадан
7. Нишон (эркаклар исми).
НИШОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NISHON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нишон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар