кес
билан улашинг
1. Тиғ билан танаси, этини тилмоқ, тилиб ичига кирмоқ.
-
Бетини устара кесмоқ. Товонини шиша кесмоқ.
-
Қўлингизга нима қилди, Шокирбек? — Пичоқ кесиб кетди —
-
Ёмон кесдими? А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Тиғли асбоб билан бўлакларга ажратмоқ, бўлакламоқ; қирқмоқ.
-
Нонни кесмоқ. Қовунни кесмоқ. Қазини кесмоқ.
-
Ҳар вақт мақтайдиган пичоғини қинидан суғуриб, тарвузни кесди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Зиёдахон шитоб билан угра кесар экан, унга [Сидиқжонга] бир қараб қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Ортиқча, кераксиз қисмни тиғ билан олиб ташламоқ.
-
Ток кесмоқ. Гул кесмоқ.
-
Одатда, кучук боланинг қулоғини, думини кесишади. Чунки бунинг уларга фойдаси бор. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Чўлоқ бўлиб юртимга қайтганимдан қайтмаганим берироқ эмасми?. Қарорим шу: оёғимни кесмайсизлар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Оғриса ҳам, ярани ўз вақтида кесиб ташлаган яхши. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
4. Канал, йўл ва шу кабилар қуриш учун ёки ер очиш мақсадида баландликни ковлаб, қазиб, ёриб, орасини очмоқ.
-
Адирни кесиб, йўл қурмоқ.
-
Оқбўра олислик қилса, тоғни тешиб ўтирмай, кесиб ўтказардик [сувни]. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. кўчма Бирор жойнинг ўртароқ қисмидан, орасидан тиккалаб йўл олмоқ, йўналмоқ.
-
Ҳуши ўзига келган Бўта, бировнинг қўрғонига бемаҳал мўралаб турганидан хижолат бўлиб, толзорни кесиб, орқасига қайтди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Булар [жангчилар] шағал тўкилган катта йўлни кесиб ўтиб, адирга томон чиқиб кетаётганда, ботаётган қуёшнинг ҳорғин нури рўпарадаги қорли тоғ чўққисини бир лаҳза қизартирди-да, сўнди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
6. Баданга (унинг бирор аъзосига) қаттиқ, таъсирини ўтказмоқ (асосан, совуқ ҳақида).
-
Кучли изғирин қулоқларни кесади, совуқдан оёқларнинг бармоқлари увушади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кейин Йигитали, баданларини сув кесиб юборди шекилли, эринибгина қирғоққа чиқиб чалқанча тушиб ётди. Д. Нурий, Осмон устуни
7. кўчма Орага луқма ташлаб, гапни бўлмоқ, тўхтатмоқ.
-
Йўлчи ҳали гапини битирмаган эди, Мирзакаримбой уни кесди: — Бир терининг ичида қўй неча озиб, неча марта семиради, — деди салмоқланиб бой. Ойбек, Танланган асарлар
8. сўзлашув тили Белгиламоқ (масалан, нархни).
-
Улгуржи савдогарларга сотиладиган молларнинг нархини Ҳожи Ҳамдам кесиб берарди. М. Осим, Элчилар
9. сўзлашув тили Жазога ҳукм қилмоқ.
-
Суд ўғрини беш йилга кесди.
-
[Амаки Фотимага:] Энди эшикдан бир қадам нари жилма, пичоқни тўрт жойингга ураман Кейин, майли, ҳукуматинг мени кесадими, осадими, нима қилса қилаверсин! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Прокурор, отиб ўлдирилсин, деган эди, суд., етти йилга Сибирга кесди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
10. кўчма Пасайтирмоқ, қайтармоқ, йўқ қилмоқ.
-
Кун мисдай қизиб кетган, фақат адир ва сойлардан келган шабада куннинг тафтини кесиб, одамларга ором бериб турмоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Аччиқни аччиқ кесади дегандек, дадасининг бу сўзлари ташқаридаги совуқни кесди шекилли, Сувонжон эшикни куч билан очиб, ўзини бўроннинг қучоғига отди. С. Анорбоев, Оқсой
11. этн. кам қўлл. айн. Кестирмоқ 2.
-
Лекин маҳалламизда газета ўқийдиган бир шумтака бор, у ҳароми: — Султонбекдек бир давлатманд ўз ўғлини мавлуд тўйи билан кесди, деб газетага ёзаман, — дейди. Ойбек, Танланган асарлар
кес сўзи қатнашган жумлалар:
Бир кесар
-
— Жуда бир кесар экансиз-ку! — Қобиловнинг сўзини бўлди Фармонқул ака. С. Маҳкамов, Дала тонги
Йўлни кесмоқ
-
— Фақат тоғни тешиб чиқарасанлар, — деб ҳоким йўлимизни кесиб қўйди М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Тутган жойини (ёки жойидан) кесмоқ
-
Зулфия Зияева ҳам мана шунақа, тутган жойини кесадиганлардан. Муштум
-
Отаси ўз билганидан қолмади, онаси тутган жойини кесди. И. Аҳмедов, О. Толипов, Ким айбдор?
Қўлини кесмоқ
-
Бу ғамлар етмагандай, унинг ягона кўмакчиси бўлган шогирдини яқинда бошқа бир уста айнитиб олиб, бечора чолнинг қўлини кесди. Ойбек, Танланган асарлар
КЕС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KES сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кес сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар