болдир
билан улашинг
1. анат. Оёқнинг тизза билан тўпиқ орасидаги қисми.
-
Турсунбой қизил этигининг қўнжини болдирига бурма қилиб тушириб олган эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
бўйчангина Муҳаббат, лозимини болдирларигача кўтариб қўйиб, шакароб қилиб сув сепилган ҳовлини супураётган экан. Н. Қиличев, Чиғириқ
2. Оёқнинг шу қисми орқасидаги сўм, мушак гўшти.
-
Унинг диркиллаган болдирлари, тирсиллаган кўкраклари, оппоқ бағбақалари, қўйингки, гулмисан-гул! С. Анорбоев, Оқсой
-
Унинг [Зумраднинг] тиқмачоқдай оппоқ болдирларига қараб қўйиб, Холқўзи хаёлланди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
БОЛДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOLDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
болдир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар