болалик
билан улашинг
1. Ёш болаларга хос хатти-ҳаракат, қилиқ.
-
Бола болалигига боради.
-
Бола-да, мурти сабза уриб қолган бўлса ҳамки, болалигини қўймайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Сафарали қаерда туради десак, биров айтиб берадими? Болалигинг қурсин! Дунёда Сафаралидан кўпи йўқ. Ойдин, Мардлик — мангулик
2. Одамнинг ҳали вояга етмаган даври; ёшлик.
-
У болаликданоқ отларни севар, яхши отларни боқиш, томоша қилишдан ҳар вақт завқланар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дунёдаги энг мароқли сайр болалик йиллари ўтган кўчалар бўйлаб сайр этиш бўлса керак. С. Сиёев, Отлиқ аёл
3. Фарзандлик, фарзанд қилиб олиш, фарзанд қилиб асраш.
-
[Ўғлимни] Бир бефарзандга болаликка бердим. Қаерда бўлса, эсон бўлсин. Ойбек, Танланган асарлар
болалик сўзи қатнашган жумлалар:
Ўғил болалик
-
— Мен кишининг хизматини унутадиган йигит эмасман, — деди Ҳомид ва давом қилди, — ўғил бола учун — ўғил болалигим, ёмон учун ёмонлигим бор. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БОЛАЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOLALIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
болалик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар