болохонадор
билан улашинг
1. айнан 1 болохонали.
-
Шу он мингбоши чўрт бурилди-да, самовар айвонидан ўтиб, узоқда кўринган болохонадор баланд, баҳайбат дарвоза томонга югурди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мансур болаликдан қадрдон бўлиб қолган уйнинг болохонадор томини кўзлари билан излаб топди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кўчма салб. 2 Дабдабали, тамтароқли.
-
Болохонадор гаплар.
-
Ҳосилни нобуд қил-май йиғиб-териб оламиз деган болохонадор ваъдалар қани? Газетадан
-
Раҳим Салимович хушхабарни жуда болохонадор ташаккурлар билан кутиб олди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Болохонадор (қилиб) сўкиш Одоб доирасидан жуда ҳам четга чиқиб, ўтакетган беадаб, чўзиқ иборалар, сўзлар билан сўкиш.
-
Шундаям понсад тўнғиздек олишар, йигитларни болохонадор қилиб сўкарди. Ёшлик
-
Одил ловуллаб ёнаётган қулоғини тез-тез силар экан, болохонадор қилиб сўкинди. Ёшлик
БОЛОХОНАДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOLOXONADOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
болохонадор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар