палағда
билан улашинг
1. Айниган, бузилган, сасиган (тухум ҳақида).
-
Палағда тухум.
-
Уни қанақа чиройли сўзларга ўрамасин, палағда тухумга мурч сепиб бергандай гап — бари бир еб бўлмайди. А. Қаҳҳор, Бек
-
Олқинди кетди-ю, уйда аллақандай моғор ҳиди билан бешта палағда тухум қолди. С. Аҳмад, Сайланма
2. Унмайдиган, қуруқ, қовжироқ (уруғликлар ҳақида).
-
Палағда уруғ.
3. кўчма . Пўнғиллаган, ёқмайдиган, ёқимсиз, хира (овоз ҳақида).
-
Унинг [Очилвойнинг] овози аллақандай хириллаб, палағда чиқади. Иззатулла ака ўрнидан қўзғалиб, унга кулумсираб қарайди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Чол кафтини тўлдириб нос отди-да, палағда товуш билан гапга тушиб кетди. С. Аҳмад, Ҳукм
4. кўчма . Ҳеч нарсага ярамайдиган, фойдасиз.
-
Нишонбой, бу саволинг палағда чиқди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ПАЛАҒДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PALAG‘DA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
палағда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар