бошқар
билан улашинг
1. Корхона, муассаса, ташкилот ва шу кабилар ишини идора қилмоқ, йўлга солиб турмоқ.
-
Заводни бошқармоқ.
-
Йирик-йирик қурилишларни бошқардим. Э. Самандаров, Дарёсини йўқотган қирғоқ
2. Юргизмоқ, тебратмоқ, олиб бормоқ (хўжалик, рўзғор; давра ва шу кабиларни).
-
уйимни бошқарадиган бирдан-бир фарзандим — шу қизим. С. Айний, Эсдаликлар
-
Оила бошлиғи — Зуннунхўжа, рўзғорни кампир бошқаради А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бу гал ҳам ўтиришни Сайҳоний бошқарарди. Ёшлик
3. Тегишли мослама ва усуллардан фойдаланиб ҳаракатга келтирмоқ, ишга солмоқ, юргизмоқ, ҳайдамоқ.
-
Кемани бошқармоқ. Машинани бошқармоқ.
-
Пайғамов машинани ўйчан бошқариб борар вижирлаб турган тўрғайлар нағмасини эшитмасди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
4. тилшунослик Синтактик алоқа қонуниятларига мувофиқ маълум келишик шаклини талаб қилмоқ.
-
Ўтимли феъллар тушум келишигини бошқаради.
5. фольк. Кўрсатмоқ, бошлаб бормоқ, етакчилик қилмоқ.
-
Йўл бошқариб, яшов кўриб боради, Эргаштириб кўчган Қўнғирот элатини. Ёдгор
-
Ҳаялламай йўл бошқаргин шу замон, Жўнаб кетсин бундан боланг Рустамжон. Муродхон
6. Тўғриламоқ, йўналтирмоқ.
-
Ғўза эгатига сувни бошқариб қўярди-ю, ўзи пайкалнинг этагига тушиб кетарди. Ёшлик
-
Мустафо тағин юмшади: — Бор, сувингни бошқариб кел. М. М. Дўст, Галатепа қиссалари
бошқар сўзи қатнашган жумлалар:
Оркестрни бошқармоқ
БОШҚАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHQAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошқар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар