бошқача
билан улашинг
Бошқалардан бирор жиҳатдан ёки бутунлай фарқ қиладиган; ўзгача, бошқа, бўлакча.
-
Олинг, бу бошқача узум
-
Агар гап шундай экан, сиз билан бошқача гапиришамиз. С. Зуннунова, Янги директор
-
Бир онадан алвон хил бола туғилади деганларидек, Анварнинг яратилиши оғаларига нисбатан бошқача эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Сафарбойнинг кўриниши отасига ўхшаса ҳам, қилиқлари тамом бошқача эди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Сен билмайсан-да, Асрора, Дилдор чўлга келиб, бошқача бўлиб қолган. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бунинг бошқачароқ бир эпини топиб бўлмасмикан? А. Қодирий, Ўтган кунлар
бошқача сўзи қатнашган жумлалар:
Бошқача (қилиб) айтганда
-
[Отабек] Ҳатто баъзи кунлар ҳужрасидан ташқарига чиқмас, кишилар билан сўзлашмас, бошқача айтганда, кундан-кунга гўшанишинликка яқинлашиб борар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БОШҚАЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHQACHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошқача сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар