бошвоқ
билан улашинг
Чорва молларининг бошига боғланадиган арқон; нўхта.
-
Сигир ўғирлаган қутулди, Бошвоқ ушлаган тутилди. Мақол
-
Ойниса энди сигирнинг бошвоғига қўл чўзганини билади, нақ боши устида алланарса қаттиқ гумбурлаб кетди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
бошвоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бошвоқ солмоқ
-
Ҳа, огоҳ бўлинглар. одамлар, огоҳ, Урушга йўл қўйманг, солингиз бошвоқ.' Газетадан
Бошвоғини йўқотиб қўймоқ
-
Баъзи нодон қизлар бошвоқларини йўқотиб қўядилар. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
Бошвоғи маҳкам бўлмоқ
-
Босадиган қадамингиз, оғиздан чиқадиган сўзингиз бошвоғи маҳкам бўлсин. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бошвоғи йўқ итдай
-
Ҳамма айб ота-онангда, бошвоғи йўқ итдай қўйиб юборишади. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом
БОШВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошвоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар