бошвоқсиз
билан улашинг
1. Бўйнида боғичи, арқони, югани йўқ.
-
Гўзал боғларда, экинзорларда энди бошвоқсиз қорамолларнинг диринглаб чопганини кўрди. Ойбек, Нур қидириб
2. кўчма. Ўз эркига қўйиб юборилган, назоратсиз.
-
Эрсиз хотин — бошвоқсиз от. Мақол
-
Бошвоқсиз қолган нортуя нима-ю, эл назаридан қолган одам нима? С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Ўғлимнинг феъли ўзимга аён-да: бошвоқсиз қолса, боши оққан томонга оғиб кетаверади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. кўчма Эркин, озод.
-
Бошвоқсиз давронни сурмоқдаман хўп, Маза қилиб қандимни урмоқдаман хўп. Р. Бекниёз, Тўтиё
БОШВОҚСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHVOQSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошвоқсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар