бошқарувчи
билан улашинг
1. Бошқариб, йўналтириб турувчи.
-
Бошқарувчи аъзоларга бош мия, юрак, икки мояк ва жигар киради. Абу Бакр Розий
2. Бошқарма ва умуман корхона, муассаса, ташкилот ва шу кабилар бошлиғи, раҳбари.
-
Охунбобоев стол устидаги қора телефонлардан бирининг трубкасини кўтарди: — Мени давлат банкининг бошқарувчиси билан уланг. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Бошқарувчининг имоси билан Ниёз тоға ташқарига отилди. Н. Аминов, Тилло табассумлар
бошқарувчи сўзи қатнашган жумлалар:
Иш бошқарувчи
-
[Тўқсонов] Ғишт заводига иш бошқарувчи бўлиб ўтди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Полтавский бойнинг иш бошқарувчиси, суянган тоғи, ишончли одами, маслаҳатгўйи эди. Ёшлик
БОШҚАРУВЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHQARUVCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошқарувчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар