бошла
билан улашинг
1. Бирор ишга киришмоқ.
-
У қўлларини орқасига қовуштириб, ўнг елкасини пича олдинга чиқариб туриб гап бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Гуландом чойдан бир ҳўплаб, яна ўз ҳикоясини бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Гулсин ўзининг қўнғироқдек товуши билан Йиғларман куйидан бошлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Йўл кўрсатиб, етаклаб, бош бўлиб бормоқ; тортмоқ, олиб кетмоқ.
-
Яхши билан ошна бўлсанг, яхши йўлга бошлайди. Мақол
-
Бошлиқ бўлиш осон, Бошламоқ қийин. Мақол
-
Норқўзи мухбирларни шийпон ёнидаги толзорга бошлади. Ҳ. Ғулом, Феруза
-
Ақл ва виждон қайси йўлга бошласа, ўша йўлга кираман. Ойбек, Нур қидириб
-
Хаёл уни яна уруш фронтларига бошлади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. -и(б) Аффиксли равишдош шаклида қўшма феъллар таркибига киради, масалан
-
бош-лаб бормоқ, бошлаб келмоқ.
-
Йигитча уни лойи атала бўлиб ётган бир кўчага бошлаб кирди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ғаввос Меъморни ўша шинам хона сари бошлаб борди. Мирмуҳсин, Меъмор
4. -а -й Аффиксли равишдошлар билан ифодаланган иш-ҳаракатнинг бошланганлигини ёки унга киришилганлигини билдиради, масалан
-
тўкила бошламоқ, қарий бошламоқ. Шабада эса бошлади.
-
Тавҳидий дафтарчани очди ва қадамини секинлатиб, ўқий бошлади. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Ойбодоқ кета бошлаган эди, Отабек уни тўхтатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Махс. Бошлиқ солмоқ, янги бошлиқ солиб тикламоқ (этик, маҳси ва шу кабиларни).
-
Мен эски этигимни бошлатиб олдим.
БОШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар