тасалли
билан улашинг
Юпантирувчи, таскин берувчи гап-сўз, хатти-ҳаракат ва шу кабилар
-
Енгил эсган шабададанми ё бригадирнинг тасаллиси кор қилдими, ҳар қалай, раиснинг чеҳраси бир оз ёришди. Х. Эргашев, Тадбиркор раис
-
Мен ҳақиқий қишлоқ оқсоқолларининг сўзини эшитдим. Менинг учун юрак амри билан айтилган бу сўзлар тасалли эди. Н. Сафаров, Оловли излар
тасалли сўзи қатнашган жумлалар:
Тасалли бермоқ
-
Шу топда йигитчага нимадир деб тасалли бергиси келди-ю, сўз тополмади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Омон унга яқинлашди, елкасига қўлини ташлаб, тасалли берди. С. Кароматов, Олтин қум
Тасалли топмоқ
-
Шу гапни айтса, кўнгли аллақандай тасалли топарди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Йигит шеър ёзиб, ўзини бир япроққа, қизни бир томчига ўхшатиб, кўнгли анча-мунча тасалли топади. П. Қодиров, Уч илдиз
ТАСАЛЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASALLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тасалли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар