тасаддуқ
билан улашинг
1. Садақа; қурбон, фидо.
-
Қаники топилса ёрим, Тасаддуқдир ҳарна борим. Равшан
2. ундов сўз Садақа бўлай, ўргилай.
-
Ҳаммасини кийиб, зеб-у зийнатларни тақиб олибсиз-ку, тасаддуқ. К. Яшин, Ҳамза
-
Ҳозир, тасаддуқ! Ҳозир, болам С. Нуров, Нарвон
3. ундов сўз Таҳсин, офарин, тасанно.
-
Сени туғган онангга минг тасаддуқ, Қай йигитнинг сендек бахтиёри бор. Ё, Мирзо
-
Пахтасини байроқ қилган Пахтакорга тасаддуқ. Н. Нарзуллаев
тасаддуқ сўзи қатнашган жумлалар:
Жоним тасаддуқ
-
Жоним тасаддуқ сенга, нигорим. Ҳамза
-
Жоним тасаддуқ бўлсин у кишига. Ойбек, Навоий
Тасаддуқ бўлай (ёки кетай)
-
[Холмат:] Қаёққа қарасам, ҳур билан ғилмон қучаман-а! Тасаддуғинг кетай! Ҳамза, Бой ила хизматчи
Тасаддуқ бўлмоқ
-
Онанг бўйгинангга тасаддуқ бўлиб, Отанг мақтанади: таянчим, кўрким. Ғ, Ғулом
ТАСАДДУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASADDUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тасаддуқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар