тасдиқ
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг ҳақлиги, тўғрилиги ёки маъқуллигини тан олувчи сўз, имо-ишора кабилар; маъқуллаш, тўғри деб билиш.
-
Акбаров унга тасдиқ маъносида бош ирғаб, Маҳкамга гапиришда давом этди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Уста Олим тасдиқ ишорасини бериб: — Сўзлай берингиз! — деди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Болалардан тасдиқ жавобини олгач, пўписа қилди С. Кароматов, Олтин қум
2. Тўғри, ҳақиқат эканликни қайд этувчи нарса, факт; исбот.
-
Халқ демократияси мамлакатлари билан дўстлик, ҳамкорлик мустаҳкамланганлиги байналмилалчилик ғояларининг амалий тасдиғидир. Газетадан
3. Маъқулланганлик ҳақидаги расмий қайд, қарор.
-
Лойиҳани тасдиқдан ўтказмоқ.
-
Мана бу — бўлимнинг бутун тасдиқлардан ўтган тематик плани. С. Кароматов, Олтин қум
4. Инкорга зид мазмунли.
-
Тасдиқ гап.
-
Кесими инкор шаклида бўлиб, таркибида қандоқ, нима, озмунча сўзлари иштирок этган гаплар тасдиқ фикрни ифодалайди. ЎТА
тасдиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Тасдиқ қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Ҳакимбойвачча илжайиб қараб, унинг сўзини бош қимирлатиш билан тасдиқ қилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
бизга фақат ишнинг ўнақайини топиб, хондан тасдиқ эттиришгина қолди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ТАСДИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASDIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тасдиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар