тасаввур
билан улашинг
1. Нарса, ҳодиса ва шу кабилар ҳақида киши онги-хаёлидаги маълумот, билим, тушунча.
-
Лекин тасаввурим, бари бир, юзаки эди. Ёшлик
-
Лейтенант, Султоновнинг батафсил ҳикоясини эшитиб, аниқ тасаввурга келган бўлса ҳам, ўша жойни ўз кўзи билан кўриши керак эди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Тўғри, кўрмай туриб ёзилган асарлар адабиётимизда кўп. Бунинг учун аввал билим, маҳорат, ўткир тасаввур керак. Н. Фозилов, Дийдор
-
Ҳалигача биз — студентлар классик адабиёт намояндаларидан биронтасининг ҳаёти ва ижоди ҳақида мукаммал тасаввурга эга эмасмиз. Д. Нурий, Осмон устуни
2. Шундай маълумот, тушунча, билим шаклланишининг манбаи сифатидаги онг, хаёл.
-
Кеча йиғлаб, кўксига бош қўйган Чарос яна тасаввурида жонланди-ю, лабларини қисиб стул суянчиғига елкасини ташлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Фотоаппарат бир лаҳзада киши тасвирини қандай сақлаб қолса, унинг тасаввури ҳам қизнинг ўша қиёфасини шундай эслаб қолган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Эски йилнинг ғоят катта хизматларини бир-бир тасаввурдан ўтказишга одатланганмиз. Газетадан
3. флс. псхл. Идрок қилинган, ҳис этилган нарса ёки ҳодисанинг киши онгида акс этиши, гавдаланиши.
-
Тасаввур жараёни.
тасаввур сўзи қатнашган жумлалар:
Тасаввур қилмоқ (ёки этмоқ)
-
[Ёдгорни] Қорга йиқилиб ётганча, бошини кўтариб турган аламли чеҳрасини тасаввур қилади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ҳамон соғинч ўртайди. Зумрадни ҳарир кўйлакда бағрида тўлғаниб турган ҳолида тасаввур қилади. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Маҳкам Гавҳар билан учрашишини тасаввур этганда, совқотиб, гулханни кўз олдига келтирган кишидай, юраги бир орзиқди. П. Қодиров, Уч илдиз;
-
Замира ҳам ҳали муҳаббат нималигини яхши тасаввур этмасди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Наҳотки бошқарма беш йил, уч йил, борингки, икки йилдан кейин бажарадиган зарур ишларни тасаввур қилолмаса?! Ўзбекистон қўриқлари
ТАСАВВУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASAVVUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тасаввур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар