хафақон
билан улашинг
1. Мунгли, ғамгин, хафаҳол.
-
Унга ўз ўйлари чигилини ёзиб олишга ёлғизлик, хафақон қалбига ором, нафаси бўғилаётган ўпкасига ҳаво керак эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Театрга борганингизда, биронта хафақон актёрни учратиб қолсангиз, унинг дарди рол устида бўлади. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
2. Дилсиёҳлик билан ўтадиган.
-
Хафақон, чалкаш кунларнинг бирида Исфандиёрнинг яна икки катта амалдори қочди. Мирмуҳсин, Чўри
3. тиббий Юракнинг тез ёки нотекис уришини сезиш ҳолати.
-
Хафақонни даволаш ва олдини олиш касалликни келтириб чиқарган сабабларга боғлиқ. ЎзМE
4. тиббий Қон босимининг ортиши туфайли юз берадиган касаллик, гипертония.
-
Баъзи кишиларнинг айтишига Караганда, онам хафақон касалига йўлиққан эмишлар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
[Беморларнинг] Бири хафақон, бошқаси сил касалига мубтало, кимгадир чипқон чиқибди. М. Қориев, Ибн Сино
хафақон сўзи қатнашган жумлалар:
Хафақон бўлмоқ
-
— Бугун сени кўрмаганим учун жуда зерикиб, хафақон бўлиб ўтирган эдим, — деди Раъно Ҳафизага. Мирмуҳсин, Умид
ХАФАҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAFAQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хафақон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар