хафа
билан улашинг
1. Ғамли, қайғули, ҳасратли.
-
У [Зулфизар] жуда ҳам хафа, шаҳло кўзларида нам, мунғайиб қолган эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Кумуш жуда хафа кўринганликдан, унинг кўнглини очмоққа тўғри келар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ранжиган, озор топган, норози; аразлаган.
-
Кимдан хафасиз? Мендан хафа бўлманг.
-
[Вера:] Мактаб билганида, тўйингни бир йил кейинга қўйдирар эди. Яширдинг. Ҳамма сендан хафа. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
хафа сўзи қатнашган жумлалар:
Хафа бўлмоқ
-
Хафа бўлиб, ёшга тўлганди кўзим, Ўлсам, ўчар Чамбилдан босган изим. Нурали
-
— Анави куни мендан хафа бўлдингиз-а, — деди у орқасига қарамай. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Икромжон хафа бўлмаганини билдириб илжайди. С. Аҳмад, Уфқ
Хафа қилмоқ
-
Агар у ерда ҳам уни хафа қилишса чопонини елкасига ташлаб кетаверарди. С. Аҳмад, Уфқ
ХАФА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAFA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хафа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар