тасдиқла
билан улашинг
1. Қарор билан ёки қўл қўйиб, муҳр босиб, қонуний кучга киритмоқ.
-
Ҳукумат лойиҳани тасдиқлади. Директор шартномани тасдиқлади. Котиба имзони тасдиқлади.
-
Буйруқни дастлаб бошқарма, сўнгра министрлик бирон-бир эътирозсиз тасдиқлади. Ёшлик
-
ректорат ҳам унинг иккита имтиҳондан қарзи борлигини ҳисобга олиб, бу қарорни тасдиқлаганди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Бирор иш, ҳаракат, ғоя ва шу кабиларни тўғри деб топмоқ, маъқулламоқ, тасдиқ этмоқ.
-
— Ота, булар чўпон эмас! — деди Бадиа. Бу гапни Зулфиқор ҳам, Заврак ҳам тасдиқлади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Ҳа, баракалла, — Қудрат калласини тебратиб тасдиқлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Тўғрилигидан далолат бермоқ, исботламоқ.
-
Бу факт фикримизни тасдиқлайди.
-
— Материални тасдиқловчи ҳужжатларингиз борми? — деб сўради. Муштум
-
Унинг фикрлари ҳақлигини ҳужжатлар тасдиқлаб турибди. Газетадан
ТАСДИҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASDIQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тасдиқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар