таъсир
билан улашинг
1. Ташқи омилларнинг киши ёки нарса ҳолатини ўзгар-тириш, қўзғаш хусусияти ва унинг натижаси.
-
Таъсир ва акс таъсир. Ўзаро таъсир. Дорининг таъсири. Иссиқликнинг таъсири. Ўқитувчининг болаларга таъсири. Таъсир кучи. Ижобий таъсир кўрсатмоқ.
-
Сўнгги кунларда Навоийдан келган хатнинг таъсирида /орган Бобур Ҳиротдан гап очди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Куни бўйи бир стакан ароқ ёки винонинг таъсирида юради. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Ерда тунов куни ёққан ёмғирнинг таъсири бор. Жангчиларнинг юришини оғирлаштиради. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Обрў, нуфуз, эътибор.
-
Бухоро жадидлари орасида усмонли туркларнинг ва татар бойваччаларининг таъсири катта эди. С. Айний, Дохунда
таъсир сўзи қатнашган жумлалар:
Таъсир қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Бўлиб ўтган гап Толиб акага ёмон таъсир қилди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Мени афсун билан ҳам ром қилиб бўлмайди, менга заҳар ҳам таъсир қилмайди, гап ҳам! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Санобар ўз сўзларининг Алижонга қандай таъсир этганлигини билиш учун унинг юзига синчков назар ташлади. М. Хайруллаев, Кўнгил
ТАЪСИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAʼSIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таъсир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар