тўқсон
билан улашинг
1. 90 рақами ва шу рақам билан ифодаланган сон, миқдор.
-
Тўқсондан ўнни айирмоқ. Тўқсон сўм пул. Тўқсон пуд буғдой.
-
Тўққиз сўм оламан деб, тўқсон гап эшитдим. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қиш фаслининг 1 декабрдан 1 мартгача бўлган давридаги 90 куни.
-
Тўқсон кирди. Мевани тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил қилади.
-
Кеча тўқсон чиқди; наврўзи олам. Кўчат — келинларнинг тўйи бош-ланди. Ғ. Ғулом
-
— Боғингга уннамадингми? — Ҳали вақт бор, токларни очсам, совуқ олиб қўядими, деб қўрқяпман. Тўқсоннинг изғирини ўтсин, деб турибман. Ҳ. Шамс, Душман
3. Тўқсон (эркаклар исми).
ТЎҚСОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘QSON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўқсон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар