синги
билан улашинг
1. Шимилмоқ, шимилиб ёки сизиб, ички қатламга, қисмига ўтмоқ.
-
Мой бўёқ тахтага яхшигина сингийди.
-
Улар: Ер тўймагунча, эл тўймас, лалмикор қирларнинг тупроғига қор суви сингимагунча, буғдой унмайди, деб нолир эдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Ҳазм бўлмоқ, ўзлашмоқ (овқат, озиқ ҳақида).
-
— Уч тутам ҳолва, уч танга пул, — деди йигитча. — Агар ҳаммасини есангиз, ош бўлсин, сингисин. С. Айний, Эсдаликлар
-
Вақтида овқатланмаслик меъда шиллиқ қаватини яллиғлантиради натижада киши қайт қилади, еган овқати сингимайди. Газетадан
3. физика Ютилмоқ, шимилмоқ.
-
Ёруғликнинг жисмга сингиши.
4. кўчма Бағрига, қўйнига кириб ёки рангига, тусига ўзлашиб кетмоқ ёхуд бирдек бўлиб, изсиз йўқолмоқ.
-
Отабек сунбул исли сочлардан руҳ олар, Кумуш гўё унинг бағрига сингиб кетган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Уларнинг бир-бирига монанд гавдаси чироқлар нурини кесиб ўтиб, қоронғилик қўйнига сингиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
5. кўчма Ўрнашиб қолмоқ, жо бўлмоқ.
-
Қишлоқ муҳити, ота-онанинг ўта оқ кўнгиллик руҳида берган тарбияси Йигиталининг қон-қонига сингиб кетганди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Бу одам маҳалла ҳаётига, ҳар бир кишининг дилига кириб, шу қадар сингиб кетган эдики, отпускага ё командировкага кетса, бутун маҳалла ҳувуллаб қолгандай бўларди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Пишиб ётган боғларга боқдим, Ҳисларимга сингиб кирди куз. Х. Даврон
6. кўчма Йўқолмоқ, йўқ бўлмоқ; йўқ бўлиб, хотирага айланиб қолмоқ.
-
Йиллар қаърига сингиб кетган болалик, олисда судралиб юрган булут парчаларидек, кўз ўнгидан ўтаверади. С. Аҳмад, Ҳукм
синги сўзи қатнашган жумлалар:
Қумга сингиб кетгандай ёки қумга сингиган сувдай
-
Шунча берган таълимларим қумга сингиган сувдай сингиб кетаверибди-да. Латифалар;
-
Комбат шаҳарда мудофаа тутишга буйруқ берди. Душман қумга сингиб кетгандай жим эди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
Сингиб пишган нон
-
Умид дастурхон устидаги новвот-у пашмак, қаймоғ-у асал, тандирда сингиб пишган нонларни кўриб таъсирланди. Мирмуҳсин, Умид
СИНГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SINGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
синги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан СИНГИ сўзига берилган маънолар
синги сўзига янги изоҳ қўшинг