сингиш
билан улашинг
1. Чуқур ўрнашмоқ, ўзлашмоқ, жо бўлмоқ, сингмоқ, сингимоқ.
-
Оқшом тинчлигида оламнинг бутун гўзалликлари кўнглимга сингишиб киргандай бўлади. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
-
Кўзларига ўрнашган, сингишган ғам кетмаган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Ўрганиб олмоқ, одатланмоқ; мослашмоқ.
-
Қарийб етти йиллик гавжум ҳаёт давомида Йигитали шаҳар шароитига бутунлай сингишиб кетган эди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. Бағрига, қўйнига ёки рангига, тусига кириб йўқолмоқ; бирга қўшилиб, бирдек бўлиб кетмоқ.
-
Тоғлар, қирлар, далаларда оқшом тушиб, қош қорая бошлаган, атрофдаги дарахтлар, уйлар ва экинзорларнинг бари бир-бирига сингишиб, кўкимтир туман пардасига ўралаётган эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
4. кўчма Ўрганиш бўлиб қолмоқ, одат тусига кирмоқ, ўзлашиб кетмоқ.
-
[Қандолатхон] Эри устидан ҳукмронлигини Ҳусниддинга ҳам кўрсатмоқчи бўлди. Лекин Ҳусниддинга бу қилиқ сингишмай, аввал бир неча кун таъби тирриқ юрди. Мирмуҳсин, Феълан кучсизлик
СИНГИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SINGISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сингиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан СИНГИШ сўзига берилган маънолар
сингиш сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар