сингил
билан улашинг
1. 3-шахс бирликда (сингли ва синглиси)
2. Бир ота-онадан туғилган қизларнинг кичиги (опаларига, акаларига нисбатан).
-
Кичик сингил. Ўртанча сингил.
-
Энди ишим ўнг бўлади: энди аям, укам, синглим зориқмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Солиҳ махдум онаси ва ўн олти ёшли Найма исмли синглиси билан Қўқонда қолди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Ўзидан кичик қизларга, аёлларга мурожаат қилинганда қўлланадиган сўз.
-
— Кўп ўқигансиз, лекин кам биласиз, синглим! — деди ўқитувчи [Гавҳарга]. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Офтоб ойимни Ўзбек ойим ўтқазгани жой топмас, “қуда“ сўзи ўрнида синглим деб хитоб қилар, ошни ҳам унинг раъйини сўрамасдан буюрмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
сингил сўзи қатнашган жумлалар:
Қайни сингил
СИНГИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SINGIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сингил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан СИНГИЛ сўзига берилган маънолар
сингил сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар