тўр
билан улашинг
1. Умуман, ҳар қандай материалдан катак-катак кўзли ёки бежамдор қилиб тўқилган нарса; асбоб, буюм ва шу кабиларнинг шундай нарсадан иборат қисми.
-
Сим тўр. Футбол дарвозасининг тўри.
-
Каптархонани каптарлардан холи ва [каптархона] оғзидаги новдадан тўқилган тўрларни бузилган кўриб ҳайрон бўлади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Асалариларни парвариш қилишда, асал олишда бошга ҳимоя тўри кийилади. Зоология
-
Этакдаги сим тўр ортида товуқлар қақағлайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ҳамхонам каравот тўрини ғижирлатиб, ўрнига ётди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
2. Табиий ёки сунъий толадан катак-катак кўзли ёхуд бежамдор қилиб тўқилган газмол; тюль.
-
Нафис тур. Ип тур. Пардабоп тур. Тур парда.
-
— Нима ҳақда ёзиш ҳам жуда муҳим масала, — давом этди у. — Лекин мана шу тюль, — деб у деразаларга тутилган нафис гулли оппоқ тўрни кўрсатди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Шундай тўқилмадан иборат буюм.
-
Эрталаб, одат бўйича, Нури тўр рўмол ёпиниб, бешикдаги боладан то кексаларга қадар — ҳаммага салом қилар экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қора тўр қўлқоп кийиб, юзига сачвонга ўхшаш тўр тутган шляпали хотин уни кўриши билан афтини буруштирди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Зуҳра бегимнинг юзи оқ ипак тўр ортидан аниқ кўринмас эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
4. Шундай катаклар шаклида тўқилган (ишланган), балиқ ёки қуш овлаш учун ишлатиладиган буюм, асбоб.
-
Бедана тутадиган тўр. Тўр билан балиқ овламоқ.
-
Пирнафас ака қайиқ, тўр санчқи сотиб олди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Овчи секин-аста тўрнинг ипини тортибди, ҳамма каптар тўрга илинибди. Эртаклар
-
Дарёга қармоқ ташлаган киши илинганини олади-да, қайси бир балиқчи тўрига тушган лаққани ташлабди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
5. кўчма Қўлга тушириш, илинтириш воситаси; дом, тузоқ.
-
Кўй, болам, Оқтошга зинҳор бормагин, Ёш баччасан, тўрга тушиб қолмагин. Нурали
-
Бойвачча яна ошиқ. Шаҳзода унинг яна кимга тўр ташлаётганини сезиб қолган. К. Яшин, Ҳамза
6. Умуман, шундай тўқилмага ўхшаш, уни эслатувчи нарса.
-
Тўри тарам-тарам, ёқимли ҳиди гуркураётган қовунлар Саодат
-
Ҳозир Дўстбек билан Аҳмад Танбал бизни ўргимчак тўридай чирмаб келурлар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Қурилишнинг икки томонини кўздан кечириб, унинг битгач, қандай бино бўлишини тасаввур қилади: синфлар, зал, залнинг тўрида ўқитувчилар хонаси. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ноибнинг мулозими ҳовли тўрига қочди. С. Сиёев, Аваз
ТЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар