1. Оралиқ масофа унча катта бўлмаган, узоқ эмас.
Энг яқин йўл — шу. Шаҳарга яқин бир қишлоқда яшаймиз. Бир-бирига яқин уйлар. Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар. Мақол
Қирғоққа яқин ерда тўрт қозиқ устида каттакон бир қайиқ турар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Тўнкалар жуда кўп, ҳам бир-бирига жуда яқин. Ер эса тош-метин. Ойбек, Танланган асарлар
2. Нутқ сўзланаётган пайтдан вақт оралиғи унча катта бўлмаган.
Яқин фурсатда дийдор кўришмоқни орзу қиламиз. Яқин келажакда бу ерлар шаҳарга айланади.
Ҳа, айтгандай, устоз шу яқин кунларда уруғчилик совхозига келар эканлар. Хат олдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Бирор ҳодиса ёки воқеа юз беришига оз фурсат қолганда, маълум бир вақт келиши олдидан.
Кечга яқин меҳмонлар келишди. Саҳарга яқин йўлга тушдилар. Иш битишига яқин қолди.
У энди, иложи бўлса, муносиб кишига Гулнорни ҳозирдан унаштириб, фотиҳа ўқиб, тўй-никоҳни баҳорга яқин ўтказмоқчи. Ойбек, Танланган асарлар
Тўйга яқин қолганда, келин кўчанинг бошидаги ателега кўйлак буюргани келган экан. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
4. кўчма Дўстона муносабатда бўлган, қадрдон, меҳрибон.
Яқин ўртоқ. Яқин дўст.
Қизиқ одам экансиз, дедингиз. Аммо дўстингдан, яқин бир одамингдан тўсатдан шундай гап эшитиш менга, албатта, оғир. П. Турсун, Ўқитувчи
Назарида, нотаниш йигит аллакимга, жуда-жуда яқин одамга ўхшатаётгандек. А. Муҳиддин, Ҳ. Тожибоев, Оташ қалбли қиз
Меҳмонларни тўй эгасининг яқинлари ҳурмат ва сертакаллуфлик билан кутиб олишарди. О. Ҳусанов, Шинаванда
5. Нимаси биландир ўхшаш ёки деярли бир хил.
Ҳавоси бир-бирига яқин. Маъноси бир-бирига яқин сўзлар.
1287 йилнинг сунбула ойи, яъни эрта кузнинг кўклам ҳавосига яқин бир куни. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
6. Тахминан, қарийб.
Орадан яқин икки йил ўтгандан кейин Авлиёотага Бувайдадан бир одам бориб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бир куни икки кишининг сўроғи яқин тўрт соат вақтни олди. А. Қаҳҳор, Сароб
7. (3-шахс эгалик ва жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишиклари шаклида яқинига, яқинида, яқинидан) Кўмакчи вазифасида қўлланади ва макон муносабатларини билдиради.
Раъно келинларча Анварга салом қилди ва жазб қилгандек, Анварнинг яқинига бориб тўхтади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Бу икки хоналик уй янги қурилаётган мактаб яқинида Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Яқин ўртада (ёки орада)
Яқин ўртада чойхона борми?;
[Йўлчи:] Тоҳир ака, қўйинг сиз табибларни. Менга қолса, маслаҳат шу: мана яқин ўртада баҳор, сиз қирга чиқинг, кўкрагингизга тоза шамол тегади. Ойбек, Танланган асарлар
Ўзини [бировга] яқин олмоқ (ёки тутмоқ)
Мени севадими? Чиндан севадими ёки мусофирликнинг диққинафаслигидан ўзини менга яқин тутиб юрибдими? Шуҳрат, Шинелли йиллар
ЯҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.