юв
билан улашинг
1. Сув (баъзан спирт, керосин ва шу кабилар) билан ишқаб тоза қилмоқ, кирини кетказмоқ.
-
Бетни ювмоқ. Қўлни совун билан ювмоқ. Идишларни ювмоқ. Ярани спирт билан ювмоқ. Узумни ювиб емоқ.
-
Тўртинчи косани олиб кириб кетгандан сўнг, Ҳаёт қозонни ювди-ю, қопқоғини ёпиб, кириб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Баҳор ариқ бўйига ўтириб, помидор, бодринг ва пиёз ювди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
[Эрали] Отларни ювиб, тараб, эгарлаб, юганларди. Эрали ва Шерали
2. Оқизиб олиб кетмоқ, ўпириб ёки ўйиб кетмоқ.
-
Ёмғир девор сувоқларини ювиб кетди.
-
Сув нов остини ювиб кетяпти. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Аму оқар қирғоқни ювиб, Кунлар ўтар кунларни қувиб. Ғайратий
3. қ. х. Тупроқ шўрини кетказиш мақсадида далага сув қўймоқ; яхоб бермоқ.
-
Шўр ерларни қишда уч-тўрт марталаб ювдик.
-
Бу ерни текислашга ҳам, шўрини ювишга ҳам эҳтиёж йўқ. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
4. сўзлашув тили Эришилган ғалаба, муваффақият ёки бирор яхши нарсанинг қўлга киритилишини зиёфат билан нишонламоқ.
-
— Оғайнилар, энди кечирасизлар, — деди Сангин плашининг чўнтагидан яримта ароқ чиқариб, — бу келганларинг ҳисоб эмас, квартирани алоҳида ювамиз. А. Мухтор, Туғилиш
-
Бобо амаким ҳам олтмиш йиллик тўйларини қилиб беришлари керак. Пенсияни ювмасалар бўлмайди. И. Раҳим, Тақдир
юв сўзи қатнашган жумлалар:
Кир ювмоқ
-
[Ойимхон] Очдан ўлмаслик учун эртадан кечгача кир ювиб, ҳақига бир коса кепак олиб, нон қилиб еган. П. Турсун, Ўқитувчи
Гуноҳини (ёки айбини, доғини ва шу кабилар) ювмоқ
-
Махдумнинг бу сўзи юқоридаги гуноҳини ювгандай бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Гулнор энди ман тортмади. Соф номусига отилган қорани бутунлай ювиб ташлашга жазм қилди. Ойбек, Танланган асарлар
Кир ювди
Қўлни ювиб, қўлтиққа урмоқ (ёки тиқмоқ)
-
Офтоб ойим эридан ҳам қўлини ювиб, қўлтиғига урган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЮВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юв сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар