ювош
билан улашинг
1. сифатдош Шўхлик қилмайдиган, тинч ёки жим юрадиган; беозор.
-
Ювош бола. Ювош от.
-
Мусулмонқул қўй каби ювош Тошкент ҳокими Салимсоқбекни ўлдириб, ўрнига Азизбекдек золимни белгилади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Дадам жуда ювош, ширинсўз чол эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Юрагингиз дарё-да, ойи! Ёки синфга нуқул ювош, ақллиларини териб олганмисиз-а! Ҳ. Назир, Опахонимиз
2. равиш Беозор тарзда.
-
Зайнаб ювошгина кулиб, қизариб, чамадончасини кўча ўртасига қўйди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Қамчи жаҳлидан тушиб, Мавлон акага яхши шогирдлардек ювош боқди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ЮВОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUVOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ювош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар