башорат
билан улашинг
1. кт. эск. Хушхабар; мужда.
-
Ҳудайчи қўрғон беги қошига етиб, бек ҳазратларининг ҳозир етиб келишларига башорат берди, яна отининг бошини буриб, йигитлари билан орқага қайтди А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Самовий мавжудотлар шоҳаншоҳнинг бахт ва саодатидин башорат бердилар. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
2. Олдиндан кўриш, олдиндан айтиб бера олиш; олдиндан айтилган фикр; тахмин, мўлжал.
-
Бу орада онасининг башорати тўғри чиқиб, ёмғир томчилай бошлади. Қ. Кенжа, Нотаниш гул
3. Башорат (хотин-қизлар исми).
башорат сўзи қатнашган жумлалар:
Башорат қилмоқ
-
Улар., отанинг ҳадемай туриб кетишини башорат қилишарди. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
-
Табиатнинг йил давомида кўрсатгувчи инжиқликларидан ҳеч ким башорат қилолмайди. Саодат
-
Ҳатто палакдаги калий миқдорига қараб бўлажак ҳосил сифатини башорат қилиш мумкин. Фан ва турмуш
БАШОРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BASHORAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
башорат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар