башарти
билан улашинг
шарт боғл. Шарт эргаш гапли қушма гапларда эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қилади ва шарт маъносини кучайтиради; вазифасига кўра “агар“, “агар-да“, “мабодо“, “борди-ю, магар сўзларига тўғри келади.
-
Башарти йўлдан адашсам, қўлга тушиб қолишдан қўрқдим. Ғайратий
-
— Йўқ, — деди бек,— мен бу ишга, башарти кўнганимда ҳам, қизингиздан яширмайман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Башарти канизингиз уялмасалар, бизнинг ҳам бир амримиз бор: амр қилсак, уялмасмикинлар? А. Қодирий, Меҳробдан чаён
БАШАРТИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BASHARTI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
башарти сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing