башанг
билан улашинг
1. Ясанган-тусанган, ниҳоятда чиройли, кўркам; олифта.
-
Кийимлари башанг қозоқ бийлари, бўлислари ва қўйчи бойлари виқор билан от устида юрадилар. Ойбек, Болалик
-
У [Соҳиба] худди улуғ байрамлардагидек башанг кийинган. Газетадан
-
Меҳмонхонага башанг кийинган ёшгина йигит кириб келди. Ёшлик
-
Одамлар ҳозирги кунда янги, башанг кийиниш учун сарф-харажатдан қочмайдиган бўлиб қолишган. Газетадан
2. Ўзига зеб беришни, модага мувофиқ кийинишни яхши кўрадиган, модабоз, олифта.
-
Башанг аёл.
-
Жой бермади трамвайда Аллақандай бир башанг, Касофатнинг касри уриб, Яна тағин сиз тажанг. А. Орипов
3. кўчма Чиройли, дид билан безатилган.
-
Дастурхон бир нафаснинг ўзида худди байрамдагидек башанг туе олди-қўйди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар
-
Уни башанггина жиҳозланган хонага таклиф қилди. Ш. Тошматов, Тонгдаги кўланка
БАШАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BASHANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
башанг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар