жиҳат
билан улашинг
1. Тараф, томон.
-
Майдон икки таноб кенгликда бўлиб, жануби қутидор ва қўшнисининг иморатлари ва бошқа уч жиҳати ҳам шунга ўхшаш бинолардан иборат эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Саҳннинг тун ва кун ботар жиҳатлари кичкина ҳужралар билан ўралган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. кўчма Бирор иш, масала ва шу кабиларнинг таркибий қисми, ўзига хос хусусияти, томони.
-
[Фотима] Ўзига кимларнинг кўнгил қўйганини билар ва муомалада бу жиҳатни ҳисобга олар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Эътиборхон Охунова табиат мафтуни, уни жондан севади. Унинг нозик, ранг-баранг жиҳатларини чуқур ҳис этади. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
ЖИҲАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жиҳат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар