юз
билан улашинг
1. 1 Одам бошининг олд томони, олд томондан кўриниши; бет.
-
Чўзиқ юз. Қизил юз. Кулча юз. Юзини ювмоқ.
-
Бошқалар бўлса, Ниёз қушбегининг сўзидан кейин ҳожининг юзига тикилган эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қизғин бўғувчи ҳаво юзга уради. Ойбек, Танланган асарлар
-
Канизак дуррасининг учи билан юзини бекитиб, тескари ўгирилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Инсон бетининг у ёки бу томони; ёноқ.
-
Раъно супага оёқ солинтириб ўтириб олди. Кампир уни кўриб, аввал ўзини йўқотиб қўйди, кейин бўйнидан қучиб, у юзидан, бу юзидан ўпди. А. Қаҳҳор, Кўк конверт
-
Унинг юзларида, дудоқларида йигитнинг юрагини эритувчи бир табассум ёнади. Ойбек, Танланган асарлар
-
бу йигитнинг сурати ўнг юзидаги қора холи Шаҳзодага уйқу бермай қўйди. К. Яшин, Ҳамза
3. Бирор нарсанинг устки томони, юзаси; сирт, сатҳ.
-
Қир юзини лолалар қоплаган. Кўк юзини булут босди. Ойнинг юзида ҳам доғ бор. Мақол
-
Мана, икки ойнинг ичида яйдоқ дала юзи ям-яшил ғўза ниҳоллари билан қопланди. Газетадан
-
Деразаларга урилган ёмғир парчалари ойна юзини ювиб пастга оқарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
унинг қор юзида жимирлаб ўйнаши кўзни қамаштирарди. Ҳ. Шамс, Душман
4. Айрим нарсаларнинг у ёки бу томони, тарафи, қирғоғи.
-
Кўчанинг икки юзида қатор уйлар.
-
— Дарёнинг бул юзида қолиб, ул юзидаги ёрига етолмай қақшаган бадбахт ошиқ шўри бошимда, — деди Ғуломжон. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мусулмонқул Чир-чиқ бўйига келиб етганда, қушбеги бошлиқ Тошкент йигитлари ҳам сувнинг бериги юзида кутиб турган эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Обрў, эътибор; юз-хотир.
-
Эр юзини ер очар, ер юзини эр очар. Мақол
-
[Юсуфбек ҳожи:] Ҳар ҳолда ҳурматларини бажо келтир, Марғилон деган шаҳардан сенинг юзингни деб келадилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. Кесиш ёки чопиш асбобларининг тиғи.
-
Пичоқнинг юзи. Болтанинг юзи.
-
Гўрков кетмон урса, ер нақ тошдай, кетмон юзини қайирибди. Ойбек, Танланган асарлар
7. мат. Текислик ёки сиртнинг чизиқлар билан ўралган қисми; сатҳ.
-
Доиранинг юзи. Учбурчак юзи.
8. ёки Юзига қарамаслик (бормаслик) Ўзгага бериш, сарфлаш ва шу кабиларда аяб, ҳисоблашиб ўтирмаслик.
-
Барака топ, айланай, йигит деган шунақа мард бўлса. Беш сўм, ўн сўмнинг юзига қарамаса! О. Ёқубов, Тилла узук
-
Булар бир тийин, икки тийин, беш тийиннинг юзига қарамай, чойга, нонга ортиқча пул тўлаб кетар эдилар. Ғ. Ғулом, Шум бола
юз сўзи қатнашган жумлалар:
Ер юзи
-
Маматов билан Бобоёровлар бригадасида шудгор қилиш ўрнига фақат ер юзи тирмаланган, холос. Муштум
-
Тошкент ер юзининг турли жойларидаги биродарлашган шаҳарлар билан мустаҳкам дўстлик алоқаларини ўрнатган. Газетадан
Ер юзини кўрмоқ
-
— Бунинг ўз оти ўзи билан. Етти ойда ер юзини кўрди. Еттивой бўлади-да, — дебдилар [бувим]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Ёруғ юз билан
-
Баракали юк билан декадага отланиб, Яшин ёруғ юз билан хушнуд қадам ташлади. Муштум
Юз амри ширин
-
— Тўғри, юз амри ширин-да! — Турсун ака жаҳл билан эшикни ёпиб чиқиб кетди. Муштум
Юз бермоқ
-
Бу шу қадар тез юз бердики, Ҳафиз ҳам, унинг ёнида турган одамлар ҳам йиқилганидагина кўриб қолишди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Асосий қурилиш ишлари кенг қулоч оттирилган бўлса, нега бундай ҳол юз бериши мумкин?! Ўзбекистон қўриқлари
Юз кўрар
Юз кўрсатмоқ
-
Хаёл гирдобида чўмилиб ётар, Унда юз кўрсатар яшнаган сароб. Р. Парфи, Кўзлар
Юз очмоқ
-
Янги бир китобни варақлагандай, Кунлар ўтади-ю, юз очар баҳор. Ё, Мирзо
-
Машина кўп юрмай, дўнгликдан ўтди-ю, тамомила бўлак манзара юз очди. Ўзбекистон қўриқлари
Юз тутмоқ
-
Инқирозга юз тутмоқ.
-
Гулханий феодализм тузумининг тушкунликка юз тутган бир даврида Қўқон хонлигида яшади ва ижод этди. ЎТА
-
Юракларни қаттиқ ўйнатган ҳовлиқиш дамлари ўтди, энди на-фас ўнгланишга қараб юз тутди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Юз ўгирмоқ
-
— Менимча, уйланишдек нозик бир иш дунёда йўқдир, — деди Раҳмат ва Отабекка юз ўгирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Агар яна бир оғиз сўз айтсанг, мен сендан юз ўгираман! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қариндошларимиз ҳам дадамдан юз ўгиришган. Пияниста дейишади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Юзи ёруғ
-
Хирмонимиз баракали бўлса, давлатимиз, халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Газетадан
-
Эшитдим. Ҳайтовур, бечора қизнинг юзи ёруғ бўлди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
Юзи йўқ
-
Шу тобда Мир-бадал кўзимга кўринармиди-я. Юзи йўқ экан! Н. Сафаров, Танланган асарлар
Юзи чидамаслик
-
Ҳадеб ишдан жавоб сўраб келаверишга юзим чидамай қолди. Муштум
-
Содиқжон бойвачча уч таноб ер, катакдек чорбоғни анчадан бери кўз остига олиб юрар, лекин буни Пўлат отага айтишга юзи чидамай келарди. К. Яшин, Ҳамза
Юзи шувут
-
Энди юзи шувут, нима қилишини билмай ўтирибди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
Юзи қора
-
ўз жони ва икки боласини деб, икки лочинни тутиб берса, юзи қора бўлиб, эл ичида қандай бош кўтариб юради кейин. К. Яшин, Ҳамза
Юзи қурсин
-
Ёмоннинг юзи қурсин.
Юзига айтмоқ
-
У, мажлисларда кимнинг айби бўлса, шартта юзига айтаверарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ҳозир ўзлари бўлганда, юзларига айтар эдим Яхшиси, халақит бермасинлар. Н. Сафаров
Юзига ёпиқ
-
Бурчакда, ердан икки ярим газлар юксакликда кун ботишга қаратиб қурилган иккита кўримсиз бир бетли эшиклар юзларига ёпиқ ҳолда эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Юзига ёпмоқ (ёки бекитмоқ)
-
Ювош ғийқиллатмасликка ҳаракат қилиб, деразани юзига ёпиб қўйди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
тувоқни ёпиб, кўча эшикни юзига бекитди-да, супага чиқиб, омонатгина ёнбошлади. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
Юзига оёқ қўймоқ (ёки тирамоқ)
Юзига солмоқ
-
Уни юз-хотир қилмай, золимлигини дангал юзига солишди. К. Яшин, Ҳамза
-
Ваҳоланки, одамлар эсида сақлаб юраркан. Йиғиб юриб, юзингга соларкан. И. Раҳим, Зангори кема капитани
Юзини ерга қаратмоқ
-
Ватаннинг амри шу, бурчингни бажар, Охири юзимни ерга қаратма! Ғайратий
-
Ҳасан аканинг юзини ерга қаратадиган бўлдик. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Юзини кўрмоқ
-
Дунё юзини кўрмоқ.
-
Лермонтовнинг рус драматургиясининг ажойиб дурдоналари ҳисобланган саҳна асарлари фақат бир неча ўн йилдан кейингина саҳна юзини кўрди. Газетадан
Юзини ўгирмоқ
-
— Сизнинг олдингизда ечинайми? — Уялсангиз, мен юзимни ўгириб турай. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Авом улардан юзини ўгирган Мирмуҳсин, Меъмор
-
Фақат кечагина юзини ўгириб олган бу ситамкор бахт Мадумар оиласига тўлиб-тошиб, қучоқ очиб келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Қайси юз билан
-
Энди қайси юз билан халққа қараймиз? О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Ундоқ бўлса, бу ерга қайси юз билан келади? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
1. 1 100 рақами ва шу рақам билан ифодаланган сон, миқдор.
-
Юз қадам. Юз сўм. Юз дона қалам. Бундан юз йил илгари. Юз даражали термометр. Юздан бир қисм. Юзгача санамоқ. Мингни юзга бўлмоқ.
-
Жиян, ақлинг бўлса, кишининг бир тийинига хиёнат қилма. Тийин ҳам пул, юз., сўм ҳам пул. Ойбек, Танланган асарлар
2. сўзлашув тили Кўп, кўп марта.
-
Мард бир ўйлар, номард юз ўйлар. Мақол
-
Адолат юз изтиробда тўлғанган қалбини енгди-ю, бошини кўтарди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Йўлчи ўз онасидан юз марталаб эшитган гапларни Мирзакаримбой ҳикоя қила бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
ЮЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар