юза
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг усти, устки қисми, юзи, бети; сирт, сатҳ.
-
Силлик юза. Сув юзаси.
-
Юзадан ярим метргача нам тупроқ, ярим метрдан кейин ботқоқ кўчади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Қўшниларнинг баланд иморатлари ҳовли юзасига андаккина офтоб туширарди, холос. Мирмуҳсин, Умид
2. Атрофи очиқ, яланг; баҳаво.
-
Ҳожи уларнинг олдига — юзага чиққач, Офтоб ойим салом бериб, рўмоли билан томоқ остларини ўраб олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Мана шу йўқ бир оз юзага ўхшайди, — деб аравакаш от бошини кўчанинг ўнг тарафига бурди. Ойдин, Фонар тагида
3. равиш Ер юзасига яқин, чуқур эмас.
-
Қизилқумнинг айрим ерларида тупроқ жуда юза ковланар, кўпинча агрегатлар харсанг тошларга дуч келиб, таққа тўхтаб қоларди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Кўпчилик майдонларимизда ер ости сувлари юза жойлашган. Газетадан
юза сўзи қатнашган жумлалар:
Юзага келмоқ
-
Қамишкапада деворлари ганч сувоқ қилиб оқланган, қизил тунука томли бир бино юзага келди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Орада зиддият юзага келди.
-
Автобус ичида одамлар зич, ҳаво дим нафасни бўғадиган вазият юзага келган эди. Газетадан
Юзага чиқмоқ
-
Уларнинг ҳам жасади қум орасида ётади-да, бир куни шамол бўлиб, уларнинг ҳам суяклари юзага чиқиб қолади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ер остида ётмасдан Юзага чиқсин конлар. Қ. Муҳаммадий
-
Атом энергияси ядро ичида яшириниб ётади ва фақат ўша ядро ёрилгандагина юзага чиқади. Фан ва турмуш
-
Киши ҳақ бўлса, жонини ҳақиқат йўлида фидо қилса, унинг эзгу иши юзага чиқади. Н. Сафаров, Олов излар
-
лекин, ука, ер олганимдан кейин ҳам ўша мўлжалларим юзага чиқмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Албатта, ҳақ жойида қарор топади, биз яна юзага чиқамиз. Мирмуҳсин, Меъмор
ЮЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар