асабий
билан улашинг
1. Салга асабийланаверадиган, бўлар-бўлмасга қизишиб, тутақиб кетадиган; зардаси тез, жиззаки.
-
Асабий киши. Асабий бола.
-
Отам асабий одам эди. Шундай бўлса ҳам, мени қаттиқ урмаган ва ёмон сўкмаган эди. С. Айний, Эсдаликлар
2. Асабларнинг қўзғалиши билан боғлиқ.
-
Асабий ҳолат. Асабий товуш.
-
— Бегонадан ҳам баттарсиз! — қизишиб кетган Холисанинг лаблари асабий титради. С. Нуров, Нарвой
-
Юзини асабий тимдалаётган онасининг аҳволига ачинибми, аёл жаҳлдан тушди. Ёшлик
АСАБИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASABIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асабий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар