асаб
билан улашинг
1. анат. физиол. Бош ва орқа миядан барча аъзоларга тарқалган ва уларнинг фаолиятини бошқариб турадиган жуда ингичка нерв томирлари тизими ва шу томирларнинг ҳар бири.
-
Ўзи ёш, асаблари бутун. С. Зуннунова, Олов
2. Организм фаолияти ва инсон хатти-ҳаракатларини ўз ичига олган шундай тизимлар мажмуи.
3. Шу тизимлар мажмуининг ҳолати.
-
Бобошнинг таранг асаблари бўшашиб, енгил тортди-да А. Мухтор. Бўронларда бордек ҳаловат
-
Гўзал манзара руҳингизни бардам, асабларингизни осойишта қилади. Саодат
4. Асабий ҳолат.
-
Адолат асабдан титраб, бошини ушлаб, ўтириб қолди. С. Зуннунова, Гулхан
асаб сўзи қатнашган жумлалар:
Асабига тегмоқ
-
У Карим билан Меҳрини мақтаб, Қодировнинг асабига текканини сезиб турарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Асаби бузилмоқ
-
Бўлар-бўлмасга асабинг бузилмасин.
АСАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ASAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
асаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар