худди
билан улашинг
1. Айнан, аниқ.
-
Инобатнинг худди ўзига ўхшаган нозиккина, қора қош, қора кўз бир синглиси бор эди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Бир ойдан кейин худди мана шу катта боғда данғиллама тўй бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Худди шу пайт эшик ғийқиллаб очилди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Роппа-роса, тўппа-тўғри, аниқ.
-
Мен худди соат ўнда келдим.
-
Агар ўша кетиши бўлса, бугун худди Қўқонга бориб етган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Гўё, гўёки; баайни.
-
— Келдингизми? — деди Алимардон, худди унинг албатта келишини билгандай. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Ҳойнаҳой; афтидан.
-
[Майсара:] Шошманг, тақсирим! Ҳозир чиқиб бўлмайди! У худди гумонсираб келган, эҳтимол, ҳар томонга одам қўйгандир. Ҳамза, Майсаранинг иши
ХУДДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUDDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
худди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар