Izoh.uz сайтида худо сўзининг изоҳи ва маънолари

худо

от

1. Диний тушунчага, хусусан ислом динига кўра, бутун мавжудотни, бутун оламни яратган ва уни бошқарувчи олий илоҳий куч; ҳар қандай диннинг эътиқод қилиш асоси (мусулмонларда: Аллоҳ сўзининг синоними).

  1. Худо бутун жониворларни яратиб бўлиб, ҳар қайсисига умр улашадиган бўлибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. — Мирзо Анвар инимга худо мартаба ато қилган эмиш деб эшитдим, — деди Сафар бўзчи. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

2. Кўпхудоликда оламнинг қандайдир бир қисмининг олий ҳукмдори.

  1. Севги худоси. Уруш худоси.

  2. Гўзалликнинг қошида ахир Чўкка тушган ҳатто худолар. А. Орипов

худо сўзи қатнашган жумлалар:

Аввали худо

Аввало Худонинг хоҳиши, қудрати билан.
  1. [Ибн Ямин:] Қизимнинг жонини аввали худо, қолаверса, сиз асраб қолдингиз. К. Яшин, Ҳамза

Азбаройи худо

  1. — Агар эшикни ёпиб ухласанг, азбаройи худо, ҳужрангда бир ҳафтагача тонг отмайди, — деди Мирвали. А. Қодирий, Кичик асарлар

Худо асрасин (ёки сақласин)

Бирор нохушлик, фалокат, зарарли кимсага йўлиқмасликни тилаб айтиладиган ибора.
  1. Ишқилиб, ўзингга эҳтиёт бўл, болам. Бирор фалокатдан худо асрасин! Ҳ. Ғулом, Машъал

  2. [Меъмор:] Мунофиқлардан худо асрасин! Мирмуҳсин, Меъмор

Худо берди

Бахтли, давлатли бўлди ёки нима истаса, шуни қила олади каби маъноларни ифодалайди.
  1. Кейин Гулнорга худо беради, у эрка, арзанда хотин бўлиб, эрга суялиб, кўнглига нима келса, шуни қилади. Ойбек, Танланган асарлар

Худо билсин (ёки билади)

Ким билади дейсиз, эҳтимол.
  1. Қоронғида яхши ажратолмадим, тусини ғира-шира анови қора Ҳомидга ўхшатдим. Тағин уми, бошқами, худо билсин, шатир-шутур қилди-да, чиқиб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Худо кўрсатмасин

Бирор кўнгилсиз воқеа юз бермаслигини тилаб айтиладиган ибора.
  1. Агар бу касаллик маҳаллий халққа ҳам юқса борми, худо кўрсатмасин, ана унда кўрасиз қиёматни К. Яшин, Ҳамза

Худо кўтарсин! ёки худо олсин!

қарғ. Бирор кимсага бўлган нафратни ифодалаб, унга ўлим тилаб айтиладиган ибора.
  1. Зулфизар ичида: Худо кўтарсин сени деди-ю, қадамини тезлатди. К. Яшин, Ҳамза

Худо раҳмати ёки худо раҳмат қилсин

Раҳматли (марҳумни ҳурмат билан тилга олганда айтиладиган ибора).
  1. — Китоблар икки жойда ёлғон айтишни маъқул деган эканлар: биттаси — эр-у хотиннинг орасида, иккинчиси — икки мўминни битириш учун. Буни худо раҳмати домлам ўқиб берар эдилар, — деди Сафар бўзчи. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  2. [Олчинбек:] Бошингизга тушган ишларнинг ҳаммасидан хабарим бор. Кампирнинг ўлими, худо раҳмат қилсин, янги ёзган асарларингизнинг йўқ қилиниши К. Яшин, Ҳамза

Худо урган

1. Ёмон, разил, ярамас.
  1. Хўжайин тоғанг жуда худо урган одам. Уйинг куйгур, шунча йил ишлатиб, энди кўчага ташлайдими? Ойбек, Танланган асарлар

2. Ночор, расво.
  1. Мен сизга: Қопонғич, жангари ит топиб келинг! десам, худо урган итни топиб келибсиз. Латифалар

Худо урди

Расво бўлди; ишнинг пачаваси чиқди.
  1. [Одам] Ичкиликка берилдими, худо урди, Обрў кетиб, йўқолади тамом бурди. Т. Йўлдош

  2. Кейин ерга энгашиб, қўлларига катта бир тош олдилар. Юрагим шув этди: Оббо, худо урди, дедим. П. Турсун, Ўқитувчи

Худо урди-кетди

Наҳотки шундай бўлса?
  1. Қўйинг-эй, Раҳимжон, гапирманг-эй! Худо урди-кетди. Қизим қўлингизга тушгандан бери бир кун рўшнолик кўрмади. А. Қаҳҳор, Сароб

Худо урибдими

Бўлмаган гап, ўлибманми, нахотки шундай бўлса?
  1. Мени худо урибдими, ундай деганим йўқ.

Худо хайрингни берсин

Яхши тилак, миннатдорлик билдирувчи ибора.
  1. Жон биродар, худо хайрингни берсин, бу яхшилигингни икки дунёда унутмасман. С. Сиёев, Ёруғлик

Худо ҳақи

Тўғриси; чиндан ҳам, ҳақиқатда ҳам.
  1. Худо ҳақи, одам ҳаддан ташқари қўрқса, қизиқ бўлар экан. А. Қаҳҳор, Сароб

Худога нима ёздим?

Нима гуноҳ қилдим, гуноҳим йўқ эди-ку?! мазмунидаги ибора.
  1. [Матпано:] Худога нима ёздим? Наҳот утган-кетганнинг қўлига термилиб, қариб-чириб адо бўлажакман? С. Сиёев, Ёруғлик

Худога солдим

Жазосини худо берсин.
  1. Гулсумбиби қизининг бошини силади, йиғлаб гапирди: — Қўй, қизим, Нури туҳмат қилган бўлса, худога солдим. Ўзи бир кун жазосини тортар, бир кун изза бўлар. Ойбек, Танланган асарлар

Худога топширдим

Хайрлашиш чоғида айтилиб, худо ҳар қандай ёмонликдан асрасин, соғ бўл, омон бўл, деган мазмунни билдиради.
  1. Худога топширдим, Кумуш, қазом етиб кўролмай қолсам, мендан рози бўл! А. Қодирий, Ўтган кунлар

Худога (минг марта, беадад) шукур!

1. Бирор нарсага эришилганда айтилиб, мамнунлик, шукронани билдиради.
  1. Худога шукур, тўй кўрдим, чимилдиққа кирдим, орзу-ҳавас кўрдим. И. Раҳим, Чин муҳаббат

2. Ўзаро ҳол-аҳвол сўрашганда, жавоб тарзида айтилади.
  1. [Отабек:] Тузукмисиз, ота? — Худога шукур! — деди Ҳасанали. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Худойимдан ўргилай

Худога шукур.
  1. — Худойимдан ўргилайки, — деди Кумуш энтикиб ва даҳшатланиб, — ёмонларнинг жазосини ўзи берган. А. Қодирий, Ўтган кунлар


ХУДО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

XUDO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1497
Сўзнинг тескари ёзилиши
одух
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
481

худо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
худо сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, худо сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+