ёғоч
билан улашинг
1. Дарахт, оғоч.
-
Отабек ҳовлининг ўртасида, тут ёғочининг ёнига келиб тўхтаган ва жанубда киши йўқми, деб аланглар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ёғочдан қилинган, ёғочли.
-
Эсимда Анҳорнинг ёғоч кўприги, Бу ерни азалдан дейишган Ўрда. М. Шайхзода
-
Ёғоч уйга ердан бир қанча баланд кўтариб тахта терилган, унинг устига қанор қоплардан палос тўшалган. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Қосимов маст эмасмиди? — деди Солибек қизиқиб. Унинг ҳам кайфи бор-у, аммо Ғуломжонга ўхшаб ёғоч кавуш кийган эмас. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
3. Қурилиш материали, хода.
-
Сидиқжон онаси кутгандан ҳам ортиқроқ ғайрат қилиб, ҳаш-паш дегунча ёғоч, сомон, бўйра, тахта ва бошқа нарсаларни ташиб олди ва тездан уста солди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ёғоч сўзи қатнашган жумлалар:
Ёғоч оёқ
-
Масхарабозлар ёғоч оёқда рақс тушиш, оловбозлик, найрангбозлик, муаллақчиликда моҳир бўлган. М. Қодиров, Ўзбек халқ оғзаки драмаси;
-
Икром-жон якка оёқда кезишдан фойда йўқ, деб ёғоч оёғининг учига эски этикнинг таг чармини қоқиб олганди. С. Аҳмад, Уфқ
Ёғоч от
-
Бир кун Қудрат сув сепиб тургани устига ўзидан бир яшар катта бўласи ичкаридан ёғоч от миниб чиқиб қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Сим ёғоч
-
Солиҳ гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа гандираклаб кетар, деворга, сим ёғочга суяниб қоларди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
ЁҒОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOG‘OCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёғоч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар