яра
билан улашинг
1. Истеъмол учун, ишлатиш, фойдаланиш ва шу кабилар учун мумкин, яроқли бўлмоқ.
-
Бу сув ичишга ярайдими? Қурилишга ярайдиган ёғоч. Бу этиклар кийишга ярамайди.
2. Бирон ишни бажаришга лойиқ бўлмоқ, ишлатишга хизмат қила олмоқ.
-
Бу асбобларнинг кўпи ишга ярамайди.
-
Мурғоб отлари қумга ярамайди Мирмуҳсин, Меъмор
3. Бирор ишга яроқли бўлмоқ, қўлидан келмоқ, бажара олмоқ.
-
Самоварчиликка яратяптими, ахир? А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Қора йигит столда ётган бир даста пул, тилла соатни олиб, хотинига отди: — Биз бунақа соат олиб беришга ярамаймизми? С. Аҳмад, Сайланма
4. Бирор талаб, эҳтиёж учун керак бўлмоқ; асқатмоқ, иш бермоқ.
-
Кўчада ётган эски тақа, занглаган мих, шунга ўхшаш бало-баттарга кўзи тушса, дарров олар эди. Коримга ярайди бир кун, дер экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кўп бўлмаса, озроқ бўлар: рўзғорга, невараларга яраб турса бўлди-да. С. Нуров, Нарвон
-
Яхши ҳам Назиржон бор экан, шу бечора кунимга яраб турибди. С. Аҳмад, Ҳукм
ЯРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ЯРА сўзига берилган маънолар
яра сўзига янги изоҳ қўшинг