ярамас
билан улашинг
1. Ярамоқ феълидан сифатдош.
-
Бўйнидан бойланган ит овга ярамас. Мақол
2. Ахлоқ-одоб, қоида, тартиб меъёрларига тўғри келмайдиган; бўлмағур.
-
Кайф таъсирида шундай ярамас ишлар қилинадики, терининг қалинлигига қарамай, титрашга тўғри келади. Газетадан
-
Хўш, тарбия ўчоғида қачонгача бу ярамас ҳолат давом этади. Муштум
3. Иши, феъл-атвори ахлоқ-одоб меъёрларига тўғри келмайдиган; ахлоқан нобоп, бузуқ.
-
Шубҳа-ю бад олиш, ярамас кимсаларнинг фитнаси бизни подшо қаҳрига гирифтор қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳой, қанақа ярамас боласан, туш томдан. Ҳе, ахлоқсиз! С. Аҳмад, Сайланма
4. Шундай хулқ, хислатга эга бўлган шахсга нисбатли ҳақорат учун қўлланади.
-
Тўхта, деяпман сенга, ярамас! Ҳозир мушукдай деразадан отиб юбораман! С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Кўзимга кўринма, ярамас Ж. Абдуллахонов, Хонадон
ЯРАМАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YARAMAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ярамас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing