юзбоши
билан улашинг
1. 1 Ўрта Осиё хонликларида (18-19-асрларда): юзта отлиқ аскарга қўмондонлик қилувчи ҳарбий бошлиқ.
-
Сарбозларнинг юзбошилари катта ойлик олардилар. С. Айний, Эсдаликлар
2. Қишлоқ ёки маҳалла оқсоқоли.
-
Миршаб ва юзбошилар фуқарога юқоридан қараб, дағал муомала қилар ва ўшқириб гапирардилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
[Ўғрилар] Юзбошини ғалати қилишибди: бир сандиқ тилласи бор экан, олиб чиқиб, олдига қўйишибди, Еганингча егин, қолганини олиб кетамиз, дейишибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЮЗБОШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUZBOSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юзбоши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар